Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг вояга етмаган фарзанди ёнаётган уйдан жонсиз ҳолатда топилди. Яна икки нафар бола жонлантириш бўлимига ётқизилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Хатирчи туманида эркак ўзининг руҳий касал қизи ва шаръий никоҳида бўлган хотини томонидан қасддан ўлдирилди. Судда буни эрининг руҳий ва жисмоний тазйиқларидан безгани учун қилганини айтган аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган 29 ёшли эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У Жиноят кодексининг беш моддаси, жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ва босқинчилик бўйича айбдор деб топилди.
Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди. Суд отани 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 13 ёшли бола руҳий носоғлом қариндошини ўлдириб қўйди. Бош прокуратурага кўра, марҳум боланинг қўлига пичоқ бериб, уни ўлдиришини сўраб қўрқитган. Жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилояти Поп туманида мулкий низо келиб чиққан жанжалда қариндош аёл ва унинг икки нафар ёш боласини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳрида 21 ёшли эркак ҳожатини кийимига чиқаргани учун турмуш ўртоғи энагалик қилаётган 1,5 яшар чақалоқ қизни уриб ўлдириб қўйди. У шифокорларга бола аравачадан йиқилиб тушганини айтди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда 62 ва 60 ёшли қайнота ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Миробод туманида 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасининг кўкрак қафасига пичоқ уриб, уни ўлдирди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ушланган ва тергов олиб борилмоқда.
Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Андижон-Тошкент йўналишида таксичилик қилувчи фуқаро Тошкентга йўловчи олиб кетиб, бедарак йўқолган. Унинг жасади Тошкентдаги автотураргоҳда турган Cobalt юкхонасидан топилди. Ҳозирда 3 нафар гумонланувчи қўлга олинган.
Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилганига оид жиноят ишини судда кўриш бошланди. Жами 26 киши — қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ўртача оғир ва енгил тан жароҳатлари етказиш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, одам ўғирлаш, пора олиш ва бериш, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, ёлғон гувоҳлик бериш, жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш, безорилик моддалари билан судланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг